
Ла Лигада энг юқори маошни ким олади?
Ла Лигадаги энг юқори маош олувчи футболчиларнинг даромадлари эълон қилинди.
"L'Equipe" Испания чемпионатидаги энг юқори маош олувчи футболчилар рейтингини чоп этди. Биринчи ўринни "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади - у ойига 2,67 миллион евро ишлаб топмоқда.
Ла Лигадаги энг юқори маош олувчи футболчиларнинг Топ-6 лиги қуйидагича:
1. Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" – 2,67 млн евро;
2. Винисиус Жуниор "Реал Мадрид" – 2,5 млн евро;
3. Роберт Левандовски "Барселона" – 2,17 млн евро;
4. Давид Алаба "Реал Мадрид" – 1,88 млн евро;
5-6. Джуд Беллингем "Реал Мадрид" – 1,67 млн евро;
5-6. Ян Облак "Атлетико" – 1,67 млн евро.
Фикрлар