Ла Лигада ишлари юришмаган Йович яна Бундеслигага қайтиши мумкин

"Реал" форварди Лука Йовични яна Бундеслигага чорлашмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли сербиялик футболчини "Герта" ўз сафида кўрмоқчи. Гап шундаки, жамоа хўжайини Берлин клубини супер клубга айлантиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Йович учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у 2019 “Реал” сафига “Айнтрахт”даги ёрқин ўйинларидан сўнг кўчиб ўтган эди. Аммо, унинг Мадриддаги ишлари у қадар юришмади. Лука ўтган 25 та ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!