Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди!
Ханс-Дитер Флик Ла Лигада март ойининг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
"Барселона" ушбу ойда барча учрашувларда ғалаба қозонди: "Атлетик" (1:0), "Севилья" (5:2) ва "Райо Вальекано" (1:0). Каталонияликлар айни пайтда турнир жадвалида пешқадам бўлиб, "Реал"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда.
Якуний овоз беришда 61 ёшли мутахассис Диего Симеоне ("Атлетико") ва Луиш Каштру ("Леванте")ни ортда қолдирди.
Фикрлар