Ла Лиганинг 4 та жамоаси "Милан" футболчиси учун кураш бошлади

"Милан" клуби вингери Самуэль Кастильехо яна Испанияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли испаниялик футболчига "Атлетико", "Эспаньол", "Малага" ва "Вильярреал" клублари қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Кастильехо “Милан” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 48 та ўйинда иштирок этди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 14 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!