Ла Лиганинг “бетон” дарвозабонлари биттага кўпайди
“Атлетико” дарвозабони Ян Облак Ла Лига доирасида “Сельта”га қарши ўтказилган учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Статистика экспертларининг ҳисоб-китобига кўра, тажрибали дарвозабон бу баҳсдан кейин Испания чемпионатида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган голкиперлар рейтингида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.
31 ёшли словениялик посбон миллий чемпионатда 164 та баҳсда гол ўтказмаган. Бу кўрсаткич бўйича у Сантьяго Канисарес билан тенглашиб олди.
Бу икки дарвозабондан футболчидан юқорида Виктор Вальдес (173 та “қуруқ” ўйин), Икер Касильяс (177 та “қуруқ” ўйин) бормоқда.
Испания чемпионатлар тарихида “қуруқ” ўйинлар борасида рекорд Андони Субисарретага тегишли бўлиб, у 233 та учрашувда гол ўтказмаган.
Фикрлар