Ла Лиганинг икки клуби Алькасерни қишда Испанияга қайтаришмоқчи

Дортмуднинг "Боруссия" клуби форварди Пако Алькасер яқин вақтлар ичида Испанияга қайтиши мумкин.

Футболчи учун "Вильярреал" ва "Валенсия" клублари қизиқиш билдиришмоқда. AS нашри хабарига кўра, Алькасернинг ўзи ҳам клубни тарк этишга тайёр.

Манбага кўра, форвард катта эҳтимол билан "кўршапалаклар" таркибига бориб қўшилади. Чунки "Вильярреал" Родриго Морено клубни тарк этсагина ушбу трансфер учун таклиф юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2013-2016 йиллар давомида "Валенсия" сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!