"Лада кубоги". "Ҳумо" "Барс"ни мағлуб этди
Хабарингиз бор, мазкур мусобақада Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бугун Евгений Попихин шогирдлари 1-тур ўйинини Қозоннинг "Барс" клубига қарши ўтказди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда "Ҳумо" хоккейчилари 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Тошкентликлар эртага Самаранинг "ЦСК ВВС" жамоасига қарши музга чиқишади.
"Лада кубоги". 1-тур
"Ҳумо" (Тошкент, Ўзбекистон) - "Барс" (Қозон, Россия) 5:2
Шайбалар: Шербина (2 та), Мошаров, Григоренко, Здунов - Левитский, Елисеев.
Фикрлар