Ламин Ямал 17 ёшидаёқ номини тарихга ёздириб қўйди
Германия майдонлари мезбонлик қилган Европа чемпионатининг энг ёрқин ўйинчиларидан бири Испания терма жамоаси вакили Ламин Ямал бўлди.
Мусобақа давомида Ямал бир неча рекорд кўрсаткичларни қайд этди. Хусусан, қитъа ва жаҳон чемпионатлари тарихида гол урган ва ассист қилган энг ёш футболчи бўлди.
Бундан ташқари, финалдаги ғалабадан кейин куни кеча 17 ёшга тўлган Ямал Европа чемпионатларидаги энг ёш чемпион сифатида номини тарихга муҳрлади.
Ламин финал учрашувида ҳам фаоллик кўрсатди. Ҳужумкор футболчи 47-дақиқада ҳисобни очган Нико Уильямсга голли пас узатди.
Умуман олганда, Ламин Ямал Европа чемпионатида еттита учрашувда қатнашиб, битта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар