Асосий мазмунга ўтиш

Ламин Ямалда зўр футболчи чиқди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Уни роса мақташяпти

«Бавария» клуби фахрий президенти ва кузатув кенгаши аъзоси Ули Хёнесснинг фикрича, Майкл Олисе ҳозирча Ламина Ямалдан устунроқ ўйин кўрсатмоқда.

«Олисе дунёдаги энг яхши футболчига айланиш йўлида кетаётган ўйинчи. Менингча, у Ламина Ямалдан яхшироқ. Майкл гол уради, ҳал қилувчи паслар беради ва жуда тезкор. Қисқаси, у идеал футболчига яқин», – дея Хёнесснинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

2026/2027 йилги мавсумда Майкл Олисе майдонга ўн марта тушиб, тўққизта гол урди ва бешта голли пас берди. У шу йилги «Олтин тўп» мукофоти учун кўриб чиқилаётган 30 номзод рўйхатига киритилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ