“Ланс” Ҳусановнинг якуний нархини айтди! Европа грандлари энди қанча санашни билади
“Ланс” кашфиётига айланган Абдуқодир Ҳусанов Европанинг бир неча клублари орзусига айлангани ҳеч кимга сир эмас.
Асосий даъвогарлардан бири “Пари Сен-Жермен” ўзбек футболчиси тимсолида жамоанинг энг ёши катта ўйинчиси Маркиньосга муносиб ўринбосарни кўрмоқда. 30 ёшли бразилиялик марказий ҳимоячи 2014 йилдан бери Париж клубида муносиб тўп тепиб келмоқда. Бироқ келажак учун унинг ўрнини тўлиқ боса оладиган бошқа ҳимоячи топиш давр талабидир.
Яқинда Франция кубоги доирасида Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” сафида ПСЖга қарши юқори даражада ўйнагани папижликларнинг 20 ёшли футболчига қизиқишни янада оширди.
L'Equipe нашрининг ёзишича, парижликлар январда чап қанот ҳужумчиси ва марказий ҳимоячи қидирмоқда. Манбага кўра, Абдуқодир чемпион жамоанинг барча талабларига тўлиқ жавоб бера олади.
Январда Милан Шкриньяр кетиши билан таркибда Маркиньосга ўринбосар қолмайди. Замонавий футболда марказий ҳимоячисиз ўйнашнинг оқибатлари оғир бўлиши ҳаммага аён.
ПСЖ бир неча ёш марказий ҳимоячилар рўйхатини тузиб, уларни бош мураббий Луис Энрике талаблари асосида саралаш чиқди. Янги келадиган ўйинчидан испан мутахассисининг ўйин тамойилларини тез ўзлаштириш ва яккакурашларда қўрқмай курашиш талаби қўйилади. Экспертлар бу талаблар “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов мос эканини таъкидлади.
Франциянинг нуфузли манбаларидан L'Equipe “Ланс” селекция бўлими раҳбари Диего Лопесдан Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича клуб позициясини аниқлаштиришни сўради. Жавоб қуйидагича бўлди.
- Ҳусанов қишда трансфер қилиниши мумкин. Чунки биз клуб лойиҳасидан келиб чиқиб, шундай қарорга келдик. “Ланс” бош директори Пьер Дреосси билан вазиятни синчиклаб таҳлил қилдик ва ўйинчи трансфери учун мандат (25-30 миллион евро) белгиладик. Бу нарх ички бозор таҳлили, трансфер суммаси ва бошқа кўплаб омиллар инобатга олинган ҳолда белгиланди, - деди Диего Лопес.
“Ланс” селекция бўлими раҳбари Диего Лопеснинг изоҳидан кейин Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилишни истаётган клублар мўлжални қандай олишни билади. Зеро, 20 ёшли футболчимизнинг харидорлари сони ошиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, Абдуқодир учун курашга Франция, Англия, Германия, Италия, Испания клубларидан ташқари, Туркия грандлари ҳам қўшилди.
Демак, кузатишда давом этамиз, қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Абдуқодир Ҳусанов мавзуси яна қайнайди...
Фикрлар