Лапорта “Барса” фанатларига сюрприз ваъда қилди

  • 3 сентябрь, 2022, 11:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ёзги трансферлар мавсумини жуда самарали ўтказди. Клуб мутасаддилари бош мураббий Хави Эрнандесга керак бўлмай қолган ўйинчиларнинг аксариятидан қутилди ва уларнинг ўрнига бир неча зўр футболчиларни олиб келди.

Tecno

Каталонияликлар ёзги трансферлар мавсумини Эктор Бельерин ва Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олиш билан ёпди.

Шунга қарамай, клуб президенти Жоан Лапорта мухлисларни яна бир ажойиб сюрприз кутиб турганини айтди.

- Алонсо ва Бельерин трансферлари расмийлаштирилди. Лекин мухлисларимизни яна бир ажойиб сюрприз кутмоқда, - деди Жоан Лапорта.

“Барселона” Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Севилья” меҳмони бўлади. Ўйин 3 сентябрга белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!