Лапорта "Барселона"да кимни кўришни хоҳлаётгани маълум

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта ўз жамоасида бош мураббий сифатида кимни кўришни хоҳлаётгани маълум.

"Todofichajes" нашрининг маълумотига кўра, Жоан "Барса" собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес билан музокараларни тиклади. "Кўк-анорранглилар"ни олдинда кутиб турган учрашувлар амалдаги мураббий Рональд Куманнинг тақдирини ҳал қилиб беради. 

Нидерландиялик мутахассис лавозимидан озод этилган тақдирда, Хави жамоани бошқариш учун асосий номзод ҳисобланади. 

Айни дамда 41 ёшли собиқ футболчи "Ал Садд" мураббийи ҳисобланади. Унинг жамоаси Қатар чемпионатида 5 турдан сўнг 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!