
Лапорта ҳакамлик ва "социологик мадридизм" ҳақида фикр билдирди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Испания футболидаги ҳакамлик, ВАР ва "мадридизм" ҳақидаги қарашларини баён қилди.
"Ҳозирда Ла Лига ва Испания футбол федерацияси томонидан ҳакамликни яхшилаш учун махсус комиссия ишламоқда. Биз у ерга киритилмадик. “Реал” ҳам киритилмади. Аммо биз ушбу комиссияда қатнашиб, ўз таклифларимизни билдиришни хоҳлаймиз.
Жабрланувчи рўли бизга ҳеч қачон ёрдам бермаган. Социологик мадридизм мавжуд. Агар сен ўзингни қурбон сифатида кўрсатсанг, ундан фойда ҳам оз бўлади.
Ҳакамлар кундан-кунга профессионаллашиб бормоқда, аммо ВАР тизими баъзи ҳолатларда бузилишларга олиб келмоқда. Буни тўғрилаш керак.
Негрейра иши юзасидан халқаро ҳақорат кампаниясига қарамай, суддаги кўриб чиқишлардан сўнг ҳеч қандай натижа чиқмади. Эҳтимол, иш оқлаш билан якунланади. Бизга нисбатан босимлар қаттиқ бўлди.
“Реал” ҳақида гапирмасликни маъқул кўраман. Ҳар бир клуб ўз ғалаба стратегиясини ўзи яратсин. Биз футбол билан шуғулланамиз. Кабинетларда эса танқидлар конструктив бўлиши керак.
“Барса” ҳар доим чемпионликка эришиш учун рақиблардан яхшироқ бўлиши керак бўлган. Бу мавсум – шунинг ёрқин исботи бўлди" - дея ўз сўзини якунлади каталонияликлар президенти.
Фикрлар