Ларсен Дортмунднинг "Боруссия"сига шарт қўйди

Sky Sports нашри хабарига кўра, "Боруссия" хавбеки Якоб Бруун Ларсен ижарага кетиш бўйича рад жавобини берди.

"Асаларилар" футболчини Германиянинг бошқа бир клубига ярим йилга ижарага юбориш истагида эди, бироқ 21 ёшли футболчи бу таклифни рад этди.

Ёш даниялик футболчи эса клуб раҳбариятига ё клубда қолиш, ёки бошқа клубга тўлақонли ўтиб кетишга тайёрлигини билдирди.

Жорий мавсумда Ларсен Германия Бундеслигасида 4 та ўйинда 1 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!