Латофатли Марияни Цинциннатига таклиф қилишди

АҚШнинг Цинциннати шаҳрида 12-18 август кунлари теннис бўйича аёллар ўртасида "Premier 5" туркумига кирувчи "Western & Southern Openа" турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақа ташкилотчилари россиялик Мария Шарапова ҳамда америкалик Винус Уильямсга асосий тўрда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи "wild card"ни тақдим этди.

Шунингдек, ушбу турнирда австралиялик Эшли Барти, япониялик Наоми Осака ва чехиялик Каролина Плишкова ҳам иштирок этиш таклифини берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!