"Лацио" А Серияда рекорд ўрнатди

"Лацио" Италия чемпионати 28-тури доирасида "Фиорентина"ни мағлуб этди.

Римликларнинг биринчи голини ҳужумчи Чиро Иммобиле 11 метрлик белгидан киритди. Бу пойтахт клуби учун мавсумдаги 15-пенальти бўлди.

Шу тариқа, "Лацио" бир мавсумда пенальти тепиш бўйича А Серия рекордини ўрнатди.

Қайд этилишича, бундай статистикани ҳисоблаш 2004/05 йилги мавсумдан бери олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!