"Лацио" ҳимоячисида ҳам коронавирусга чалинди
“Лацио” ҳимоячиси Луис Фелипеда Covid-19 аниқланди. Бу ҳақда бош мураббйи Симоне Инзаги айтиб ўтди.
Айтиш керакки, Рим клуби бугун Италия А Сериясининг 8-тури доирасида “Кротоне”га қарши ўйин ўтказади. Орадан 3 кун ўтиб, яъни 24 ноябрь куни ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-турида “Зенит”га қарши майдонга тушади.
“Лацио” ортда қолган 7 тур якунларига кўра, 11 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Фикрлар