Лаутаро фақат Кейндан ортда!
Лаутаро Мартинес ўзининг жорий мавсум А Сериядаги 24-ўйиндаги 23-голини урди.
26 ёшли "Интер" форварди ва Аргентина терма жамоаси футболчиси А Серия 21-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Европанинг топ-5 клублари футболчиларидан фақатгина "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн ундан кўпроқ гол урган - 27 та.
Шунингдек, ПСЖ футболчиси Мбаппе 21, Эрлинг Холанд 17 ва Жуд Беллингем 16 та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар