Лаутаро Мартинес "Интер"нинг янги сардори этиб тайинланди

  • 26 Jul 22:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Сериянинг янги мавсумида жамоанинг сардори сифатида ҳаракат қилади. Бу ҳақда Милан клуби матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсумда сардорлик боғичи ёзги трансфер ойнасида “Интер”ни тарк этган дарвозабон Самир Хандановичга тегишли эди. Мартинес ўтган мавсумда сардорлик мақомида бир неча бор майдонга тушганди.

Италия чемпионати 2022/23 мавсумида 25 ёшли аргентиналик ҳужумчи 38 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Мартинеснинг "Интер" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

А Сериянинг янги мавсум бошланиши 19 августга белгиланган. Биринчи турда “Интер” ўз майдонида “Монца”ни қабул қилади.

Comments

You must be logged in to commet!