Лаутаро Мартинес: Месси билан фахрланамиз

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Барселона"даги ҳамюрти Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Мен Мессини футбол майдонидаги рақиб сифатида эмас, балки Аргентина терма жамоасидаги шеригим сифатида кўпроқ биламан. Мен буни олдин ҳам айтганман, лекин ҳозир ҳам такрорлайман ва кейин ҳам айтаман: Месси дунёнинг энг яхши футболчиси.

Биз Лионель билан фахрланамиз, чунки у аргентиналик. Барчамиз ундан ўрганишга ҳаракат қиламиз. Месси бошқача савияда ва барчадан бир қадам олдинда”, - деди аргентиналик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)