Лаутаро ва Депайдан қуруқ қолган “Барса”бошқа ҳужумчи топди

“Барселона” раҳбарияти Луис Суаресни ўрнига янги марказий ҳужумчи олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Куман бу ўринга ҳамюрти Мемфис Депайни таклиф қилмоқда. Клуб раҳбарияти эса Луатаро Мартинесни олмоқчи.

Бироқ, клубнинг молиявий аҳволи раҳбариятини арзонроқ ҳужумчи топишга мажбур қилмоқда. “Барселона” кутаётган ҳужумчи эса “Бенфика”да порлай бошлади.

Португалия гранди бир ой олдин Испаниянинг “Алмерия” клубидан Дарвин Нуньесни олиб келган эди. Ёш футболчи қисқа фурсатда “Бенфика”нинг етакчисига айланди ва миллий чемпионат ҳамда Европа лигасида ўзини кўрсатмоқда.

Энди каталонияликлар қишки трансферлар вақтида уругвайлик ҳужумчини яна Испания қайтаришга истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!