Лаутарога "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" вариантлари қизиқ эмас!
"Интер" футболчиси Лаутаро Мартинесга Англиянинг бир қатор топ клублари қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқяпти.
Бироқ Мартинеснинг ўзи "Интер"дан кетмоқчи эмас. У тез орада жамоа билан янги шартномага имзо чекишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "90min.com" нашри маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, Лаутаро жорий мавсум А Сериянинг 13 баҳсида 13 гол ва 2 ассист қайд этишга эришди. Унинг "нерадзуррилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойига қадар амал қилади.
Фикрлар