Лазизбек Мулложонов проф боксдаги тўққизинчи ғалабасига эришди
Айни пайтда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "RCC Boxing" промоушени профессионал бокс оқшомини ўтказмоқда.
Эътиборлиси, бироз аввал ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов мезбонлар вакили Виталий Кудуховга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 8 раунд давомида катта устунлик билан ҳаракат қилган чарм қўлқоп устамиз якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди. Мазкур натижа орқали Мулложонов проф боксдаги ғалабали сериясини тўққизтага етказиб олди.
Маълумот учун, Кудухов бундан аввалги жангида яна бир спортчимиз Баҳодир Жалоловдан ҳам мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар