Леау “Милан”нинг сирини очиб ташлади

“Милан” таркибида Европа чемпионатлари тарихидаги энг тезкор голни урган португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау “Милан”нинг ички муҳитига тегишли баъзи сирларни ошкор қилди.

Леау жамоанинг энг иқтидорли футболчиси Даниэл Мальдини эканини айтди. Жамоада Мальдинилар сулоласининг вакилига кўп нарса боғлиқ.

Миланликларнинг энг тезкор футболчиси сифатида Тео Эрнандес эътироф этилди. Леау югуриш бўйича унга ета олмаётганини тан олди.

Шунингдек, португалиялик футболчи жамоадоши Кастильехонинг дидсиз кийиниши унга ёқмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)