Легионеримиз бразилиялик тўпурарлар рақобатини енга оладими?

Қозоғистон премьер-лигасига старт берилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев “Актобе”да дебютини нишонлади.

Қозоғистоннинг Vesti.kz сайти мутахассислари бу йилги чемпионатда премьер-лига жамоалари футболчилари орасида тўпурарлик мусобақасида ғолибликка даъвогар қилиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатини тузди. Тўпурарлик маҳоратини намойиш қила оладиган футболчилар қаторига Игорь Сергеев ҳам киритилди.

Таъкидлаш жоизки, нашр мутахассислари премьер-лига тўпурарлиги учун кураш асосан легионерлар, хусусан, бразилиялик ўйинчилар ўртасида кечишини тахмин қилмоқда. Улар билан танишамиз:

Жоао Пауло

32 ёшли бразилиялик ҳужумчи бу йилги мавсумда ҳам кўп гол уришга ҳаракат қилади. “Ордабаси” шарафини ҳимоя қилаётган Пауло ўтган йили 12 та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди ва жорий мавсумда ўз совринини муносиб ҳимоя қилади. Шимкентликларнинг ҳужумчиси 2019 йилда 15 та гол билан бешинчи ўринни эгаллаган эди. Пауло мавсумолди йиғинларида олтита учрашувда тўққизта гол урди.

500_5cf539ed14f41

Вагнер Лав

Россиядаги фаолияти ва Бразилия терма жамоасидаги ўйинлари билан ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам яхши таниш бўлган Вагнер Лав фаолиятининг сўнгги босқичини ҳам легионер сифатида ўтказмоқда. У Қозоғистон тарихидаги энг машҳур жамоа – “Қайрат” учун тўп тепяти. Ўтган мавсум ўрталарида жамоага қўшилган 36 ёшли ҳужумчи премьер-лиганинг 13 та учрашувида рақиблар дарвозасини етти марта аниқ нишонга олди.

futbolist-sbornoy-brazilii-vagner-lav

Марин Томасов

Хорватиялик ҳужумкор футболчи бир неча мавсумдан бери Қозоғистон чемпионатида ўзини кўрсатиб келмоқда. Қўшни мамлакатга 2017 йилда келган Марин Томасовнинг кўрсаткичлари йилдан-йилга кўтарилаётган эди. Дастлабки уч мавсумда жами 36 та гол урган 33 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли ўзини кўрсата олмади ва атиги 4 та гол билан кифояланди. Бироқ, жорий мавсумда биринчи турдаёқ голлар ҳисобини очишга муваффақ бўлди.

500_5b694800a8736

Элгужа Лобжанидзе

Аввалги икки мавсум давомида “Тараз” ва “Кайсар” таркибида саккизтадан гол урган грузиялик легионер бу гал кучлироқ клуб – “Тобол” ҳужумчиси сифатида ўйнайди.  Лобжанидзе Қозоғистонга келгунича Россия чемпионатида “Оренбург” жамоасида 11 та учрашув ўтказиб, битта тўп киритган.

500_5e71d80dcef90

Николай Ковталюк

Қозоғистон премьер лигасига янги келган украиналик ҳужумчининг ҳам имкониятлари юқори баҳоланмоқда. “Акжайик” жамоаси билан шартнома имзолаган 25  ёшли футболчи бунгача Грузия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган. Хусусан, у Грузияда 75 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 44 марта ишғол этган.  

unnamed

Игорь Сергеев

“Пахтакор”даги чемпионлик мавсумидан сўнг, эркин агентга айланган ҳамюртимиз бир неча таклифлар орасидан “Актобе”ни танлади. Қозоғистонда ўзбекистонлик легионерга катта умид боғлашмоқда.

Қозоғистонлик журналистлар Игрь Сергеев “Пахтакор” таркибида миллий чемпионатда 92 та учрашувда 58 та, Осиё Чемпионлар лигасида 32 та беллашувда 12 та ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 53 та ўйинда 17 та гол урганига алоҳида урғу бермоқда.

sC6S9B16136482331772_b_1

Легионеримиз энг қиммат футболчилар рейтингидан жой олди

Сергеев танлаган “Актобе”да футболимиз юлдузлари порлаган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
16/03/2021 14:42
Игор Лабанов Эронга бориб шарманда бўлиб келганди. Сен бу ишни Қозоғистонда қилма яна Бабаян шогирди