Легионеримиз ғалабага ҳисса қўшди

Россия Миллий футбол лигасида Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов ўйнаётган “Нефтехимик” жамоаси Москвадан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

29-тур учрашувини “Спартак-2” жамоасига қарши ўтказган нижнекамскликлар қийин ўтган баҳсда кичик ҳисобда зафар қучди.  Мезбонлар беллашувда жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, “Нефтехимик” футболчилари ҳужумлардан бирида пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. 66-дақиқада белгиланган пенальтини Илья Петров аниқ амалга оширди.

“Нефтехимик сардори Вагиз Галиулин 85-дақиқага қадар жамоасининг ҳужумларида фаол қатнашиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Бобир Давлатов  62-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва яхши ҳаракат қилди.

Еттинчи поғонани эгаллаб турган “Нефтехимик” шу тариқа, очколари сонини 49 тага етказиб олди ва юқор ўринлар учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!