Легионеримиз клубини ўзгартирди. Энди у бошқа мамлакатда тўп суради

Қирғизистон чемпионатида бир қатор легионерларимиз тўп суришидан хабарингиз бор. Ёзда мамлакатнинг энг совриндор клуби – “Дордой” сафига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Тимур Толиповнинг у ердаги фаолияти ниҳоясига етди. Футболчимизнинг шартномаси шу йилнинг охиригача эди. Бироқ Толипов битими тугашини ҳам кутиб турмади ва ўзаро келишган ҳолда “Дордой”ни тарк этди. Маълум бўлиишча, Толипов кейинги фаолиятини Бангладеш чемпионатида “Шайх Руссел” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

толипов2

Тимур “Дордой” таркибида 15 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Толипов фаолияти давомида “Пахтакор”, “NBU-Осиё”, “Навбаҳор”, “Обод” каби клубларда тўп сурган. Охирги йилларни асосан Қирғизистон чемпионатида ўтказиб келди ва “Алай”, “Каганат”, “Баткент”, “Дордой” сингари жамоалар сафида ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!