Легионеримиз "Рубин" - "Акрон" баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди

МФЛнинг 31-тур доирасида "Рубин" ҳамда "Акрон" жамоалари баҳс олиб борди. Ушбу ўйинни легионеримиз Рустам Ашурматов асосий таркибда бошлади. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ашурматов  4-дақиқадаёқ боши билан гол уриб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. 26 ёшли ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У клуб телеграм саҳифасида ўтказилган сўровномада аниқланди. 

екркер_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!