Легионеримиздан голли узатма (видео)

Дам олиш кунлари Беларусь Олий лигасида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ клуби мазкур тур доирасида кеча Брестнинг "Рух" клубини қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Борисовликлар сафила ҳамюртимиз беллашувни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. 59-дақиқада Умаров захирага олинди.

Мазкур ғалабадан сўнг БАТЭ ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Беларусь Олий лигаси. 9-тур

БАТЭ - "Рух" 3:2

Голлар: Павел Нехайчик (26), Станислав Драгун (72), Виллюм Виллумсон (83) - Евгений Шевченко (19), Денис Гречихо (27)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар