Легионеримизнинг дубли жамоасига чемпион устидан ғалаба келтирди

  • 20 январь, 2022, 16:21
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумлар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланаётган клублар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Tecno

Легионерларимиз ҳаракат қилаётган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Шахтёр" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Баҳс номинал мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, "Энергетик" сафида тўп тепаётган легионеримиз дубль қайд этди.

Бобир Абдухолиқов 71 ва 73-дақиқаларда солигорскликлар дарвозасини ишғол этиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Маълумот учун, "Шахтёр" Беларусь чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бруно
20/01/2022 17:00
Маладес пеле