Легионеримизнинг норасмий дебютида "Нижний Новгород" ғалаба қозонди

Россия жамоалари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Бугун "Нижний Новгород" клуби "Текстильшик"ка қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Беллашув новгородликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки гол Александр Трошечкин ҳисобига ёзилди.

Эътиборлиси, ўйинни икки легионеримиз асосий таркибда бошлади. Бу бир неча кун олдин клуб йиғинига бориб қўшилган Руслан Жиянов учун норасмий дебют сифатида қайд этилди.

нижний нн

нижний н

и йўлдошев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!