Легионеримизнинг шартномаси тугаяпти, тез орада Ўзбекистонга қайтади

2019 йилдан бери Россия Миллий футбол лигасида “Нефтехимик” шарафини ҳимоя қилаётган  Бобур Давлатовнинг 30 май куни клуби билан шартномаси якунига етади.

Футболчининг sports.uz мухбирига маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонга қайтади. У “Нефтехимик” билан шартномасини узайтирадими? Ҳозирча бу мавҳум бўлиб турибди. Негаки, Давлатов фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга ҳам қарши эмас. Шу боис таклифларни кўриб  чиқишга тайёр. Ўзининг айтишича, жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. Лекин “Нефтехимик”нинг асосий таркибидан жой олиши қийин кечмоқда.

бобур_2

Масалан, кеча сафарда “Чайка Песчанокопское”га қарши учрашувда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Бобур Давлатов билан Вагиз Галиулин “Нефтехимик” сафида майдонга тушмади. Яқин орада Ўзбекистонга қайтгач, кейинги тақдири борасида бир қарорга келиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/05/2021 22:13
Kelsang ham uka yana Nasafka kelsa kerak har qalay oldin ham uyin qochgan Vaqt Nasafka kelib uyinni ochilib yana qaytib ketuvding.