
Легионерлар. Баҳодир Насимов жамоаси дуранг ўйнади
Хабарингиз бор, Жанубий Корея 1-лигаси вакили “Ансан Гринерс” сафида ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп тепади. Бугун турнирнинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Ансан Гринер” ўз майдонида “Сувон” билан куч синашди.
Голларга бой беллашувда томонлар дарвозаларни 3 мартадан ишғол қилишди – 3:3. Ҳамюртимиз эса ушбу баҳсда 66 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот ўрнида, Баҳодир Насимов жамоаси айни пайтда 7 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Фикрлар