Легионерлар: Сардор Рашидов афсонавий Хави жамоасига гол урди

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 26-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жаиш” сафарда “Ал-Садд” клуби билан тўқнаш келди.

Мазкур ўйинда таркибида афсонавий Хави тўп сураётган “Ал-Садд” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ал-Жаиш”нинг ягона голига Сардор Рашидов муаллифлик қилди.

“Ал-Жаиш” 45 очко билан мавсумни 4-ўринда якунлади. “Ал-Садд” очколарини 61 тага етказиб олди ва мусобақанинг кумуш медаль совриндорига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!