Легионерлар. Хусниддин Ғофуровнинг ягона голи эвазига
Ads

Куни кеча ҳамюртимиз Хусниддин Ғофуров тўп сураётган Сербиянинг "Явор" клуби Суперлига 16-тури доирасида ўз майдонида "Радник Сурдулица" жамоасини қабул қилди.

 

Қизғин ва муросасиз кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Аҳамиятли жиҳати "Явор"нинг ягона голи учрашувнинг 10-дақиқасида ҳамюртимиз, Хусниддин Ғофуров томонидан киритилган.

 

Қуйида Ғофуровнинг ажойиб голини томоша қилишингиз мумкин:

...

Энди "Явор" кейинги турни сафарда "Нови Пазар" жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 16-турдан сўнг мусобақа жадвалида 20 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди.