Легионерларимиз. Алибоевнинг жамоаси пешқадамга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоаси Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" бу тур ўз майдонида турнир пешқадами "Ульсан Хёнде"ни қабул қилди ва 0:1  ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди. Шу тариқа "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 55 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи Вадим Абрамов томонидан Саудия  Арабистони ҳамда Фаластинга қарши ўйинлар учун миллий терма жамоамизга жалб этилган.

К Лига / 36-тур

"Сеул" - "Ульсан Хёнде" 0:1

Гол: Ким Бо Гён (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!