Легионерларимиз. Ашурматовнинг жамоаси сўнгги дақиқадаги гол туфайли мағлуб бўлди
Ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангью" клуби бу тур сафарда "Ансан Гринерс"га қарши баҳс олиб борди. Беллашув аввалида меҳмонлар ҳисобни очишга эришган бўлсаларда, якунда "Ансан" сўнгги дақиқада киритилган гол туфайли 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Ашурматов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди. Шу тариқа, "Гванью" ҳисобидаги очколар сони 52 талигича қолди. Шундай бўлсада, жамоа турнир жадвалида пешқадамлигини сақлаб қолди.
Фикрлар