Легионерларимиз авжига чиққан ўйинда "Ордабаси" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Қозоғистон Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Шахтёр" ва "Ордабаси" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Легионеримиз Бобир Абдиҳолиқов асосий таркибда майдонга тушиб, 62-дақиқада захирага олинди. Шаҳбоз Умаров эса иккинчи бўлимда шу вақтда майдонга туширилди. Бобир жамоасининг иккинчи голига ассистенлик қилди. Умаров эса ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди.
Маълумот учун, "Ордабаси" икки ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар