Легионерларимиз. Бугун Эркинов ва Йўлдошев жамоаси ўйнайди

Бугун икки нафар легионеримиз жамоаси билан ўз ўйинларини ўтказади. 

Дастлаб, Иброҳимҳалил Йўлдоўшев ҳаракат қилаётган "Қайрат" Қозоғистон чемпионати 2-тури доирасида "Туран" майдонига сафар қилади. Учрашув 17:00да старт олади. 

Маълумот учун, биринчи турда "Қайрат" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Йўлдошев эса дебютида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Бугун БАА чемпионати 16-тур ўйинлари ҳам ўтказилади. Ушбу турда Ҳожимат Эркинов  ўйнаётган "Ал-Ваҳда" ўз уйида "Ал-Васл"ни қабул қилади. Беллашувнинг старт ҳуштаги 21:15да чалинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда "Ал-Ваҳда" – "Ал-Жазира" билан ўйнаб, 3:2 ҳисобидаги ғалаба қозонган эди. Легионеримиз тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!