Легионерларимиз. Бугун "Ланс" ўйнайди, Туркия ва Россияда ҳам вакилларимиз жамоаси майдонга тушади!

Бугун Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Руслан Жияновнинг "Нижний Новгород" клуби сафарда ўз ўйинини ўтказади. Ҳусаин Норчаев тўп тепадиган "Алания" ҳам Россия Биринчи лигасидаги учрашув доирасида майдонга тушади.

Отабек Шукуровнинг жамоаси "Фотиҳ Карагюмрюк" "Истанбул Башакшеҳир" билан куч синашса, Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган "Ланс" ўз майдонида "Ренн"ни қабул қилади.

"Qobiljonov" телеграм каналида "Нижний Новгород" ва "Ланс" иштирокидаги баҳсларни ЖОНЛИ ЭФИРда намойиш қилишни режалаштирганмиз.

#LIVE 19:30. "Факел" - "Нижний Новгород".
(Иброҳимҳалил Йўлдошев/Руслан Жиянов).

20:00. "Родина" - "Алания".
(Ҳусаин Норчаев).

21:15. "Истанбул Башакшеҳир" - "Фотиҳ Карагюмрук".
(Отабек Шукуров).

#LIVE 23:45. "Ланс" - "Ренн".
(Абдуқодир Ҳусанов).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!