
Легионерларимиз. Галиулиннинг жамоаси сафарда “Краснодар”га имкониятни бой берди
Бугун Россия Премьер-Лигасида иккинчи тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” жамоаси сафарда “Краснодар”га қарши баҳс юритди.
Ушбу ўйинда Маурисио Перейра хамда Жоазинолар томонидан киритилган голлар туфайли мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Вагиз майдонда 90 дақиқа тўп сурди.
Россия Премьер-Лигаси. 2-тур
“Краснодар” – “Тосно” 2:0
Голлар: М. Перейра(58), Жоазино(66).
Фикрлар