
Легионерларимиз. Гейнрих ўйин амалиётига эга бўлди
Кеча Қозоғистон Премьер-лигаси 22-турида марказий ўйин бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами “Астана” клуби ўз майдонида “Ордабаси” жамоасини меҳмон қилди.
Мазкур ўйиннинг 93-дақиқасида киритилган гол эвазига мезбонлар ғалаба қозонишди.
Биз учун эътиборлиси эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ушбу ўйиннинг 63-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.
Бу унинг ёз фаслида ўтказган илк ўйини бўлди. Боиси, Саша “Ордабаси” сафида сўнгги бор 31 май санасида майдонга тушган эди. Шундан сўнг ўтказилган кетма-кет 7 баҳсда Гейнрих иштирок этмади.
Қозоғистон Премьер-Лигаси. 22-тур
“Астана” “Ордабаси” 1:0.
Фикрлар