Легионерларимиз. Ҳайдаров иштирок этмаган баҳсда “Ал-Шабаб” йирик ҳисобда мағлубиятга учради
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун БАА Про лигасида 23-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ал-Шабаб” чемпионлик учун ҳаракат қилаётган “Ал-Жазира”га қарши тўп сурди.
Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. Унинг жамоаси эса сафарда “Ал-Жазира”га йирик – 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эътироф этиш жоиз, “Ал-Шабаб” январь ойидан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.
БАА Про лигаси. 23-тур
“Ал-Жазира” – “Ал-Шабаб” 3:0
Голлар: Али Мабхут 3, Фарис Жума 9, Махмуд Қосим 69(автогол).
Фикрлар