Легионерларимиз. Кримец тўп сурадиган жамоа Лавессига қарши ҳеч нима қила олмади

Бугун Хитой Супер лигасида 8-тур ўйинларуга якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси ўз майдонида таркибда Эсекьел Лавессиси бор бўлган “Хебей Чайна Форчун” клубини қабул қилди.

Кримецсиз ўтган мазкур ўйинда меҳмонлар сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Эътиборлиси, “Хебей Чайна Форчун”нинг 4 толидан 3 тасига Лавесси ассистентлик қилди.

Ўзи умуман, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритмай келмоқда.

Хитой Супер лигаси. 8-тур

“Бейжинг Гуоан” – “Хебей Чайна Форчун” 1:4 (1:2, 0:2)

Голлар: 1:0 – 4 Сориано(пеналтидан), 1:1 – 28 Ли Ханг, 1:2 – 43 Алоисио, 1:3 – 50 Жао Юхао, 1:4 – 84 Алоисио.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!