Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси ғалабали юришини давом эттирмоқда

Бугун Япония Жей лигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби бу тур сафарда турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган “Албирекс Нигата” клуби билан баҳс юритди.

Мазкур ўйинда 2:0 ҳисобида иваталиклар ғалаба қозонишди. Мусаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 75-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Жубило Ивата” ўз очколари сонини 28 тага етказиб олди ва 7-ўринга кўтарилди. Қайд этиш жоиз, 1-ўриндаги “Кашива Рэйсол” клуби “Жубило Ивата”дан 6 очкога ўзиб кетган.

Япония Жей лигаси. 17-тур

“Албирекс Нигата” – “Жубило Ивата” 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: Теруки Хара(40 автогол), Нагиса Сакурачи(54).