Легионерларимиз: Рўзиев жамоасида жанговар, Тўхтасинов клубида эса нурсиз дуранг!
Малайзия чемпионатида 2-тур ўйинлари давом эттирилди.
Қувондиқ Рузиев ҳаракат қилаётган "Сри Паҳанг" жамоаси сафарда "Кучинг Сити" билан жанговар дуранг қайд этди, 2:2. Рўзиев беллашувни асосий таркибда бошлаб, 65-дақиқада захирага олинди.
Мазкур чемпионатда тўп тепаётган яна бир ҳамюртимиз Нурилло Тўхтасинов ҳам ўз ўйинини ўтказди. "Тереннгану" сафарда "Пенанг" билан нурсиз дуранг ўйнади. Тўхтасинов тўлиқ ҳаракат қилди.
Фикрлар