Легионерларимиз. Сергеевнинг жамоаси “Ал-Жазира”га мағлуб бўлди
Ads

Бугун БАА чемпионатида 15-тур ўйинлари давом  эттирилди. Ҳамюртимиз Игор Сергеев тўп тепадиган “Ал-Дафра” клуби сафарда мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Ал-Жазира”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

"Ал-Дафра" 15 ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги - 12-поғонасида бормоқда.

БАА чемпионати. 15-тур

“Ал-Жазира” – “Ал-Дафра” 3:1.