
Легионерларимиз. Шукуров тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал-Фейҳа" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Саудия чемпионати 28-туридан ўрин олган "Ал-Аҳли" - "Ал-Фейҳа" баҳси бўлиб ўтди. Беллашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ал-Фейҳа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров беллашувни асосий таркибда бошлади тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шукуровнинг ҳаракатлари "SofaScore" статистик портали томонидан 6.3 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, 28-турдан сўнг "Ал-Фейха" 29 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар