Легионерларимиз учун Европа лигаси якунланди(ми)
Ads

Кеча Европа лигаси биринчи саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси сафарда Босния ва Герцоговинанинг “Широки Бриег” жамоаси билан баҳс юритди. Ҳамюртимиз жароҳати сабаб ўтказиб юборган мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган Сербиянинг “Младост Лучани” жамоаси эса ўз майдонида Озарбайжоннинг “Интер” жамоасини қабул қилди. Мазкур ўйинда меҳмонлар сафарда бўлишларига қарамай, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғофуров заҳирада қолдирилди.

Жавоб ўйинлари 6 июль куни бўлиб ўтади.

Европа лигаси. Биринчи саралаш босқичи. Биринчи ўйин

“Младост Лучани” (Сербия) – “Интер” (Озарбайжон) 0:3

Голлар: Скарлатаке(23, 41), Алиев(75)


“Широки Бриег” (Босния ва Герцоговина) – “Ордабаси” (Қозоғистон) 2:0

Голлар: Крстанович(36, 45).