Легионерларсиз
Ads

Мавсумнинг иккинчи қисмина Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бугун ушбу йиғин доирасида Про-лига иштирокчиси Тошкент вилоятининг "Нурафшон" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда Сергей Лучшан шогирдлари қуйи лига вакилини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруз Норхонов ҳамда Муродхўжа Жабборовлар муаллифлик қилишди.

"Сўғдиёна" йиғинларида иштирок этиши кутилаётган ужумчи Ким Донг-Хин ва сербиялик химоячи Милош Симоновичлар бугунги ўйинда иштирок этишмади.

Назорат ўйини

“Нурафшон”- “Сўғдиёна” 0:3

Голлар: Нурилло Тўхтасинов (13),Шохруз Норхонов (41),Муродхўжа Жабборов (74)

“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохжахон Хасанов, Сирож Мелиев, Нурилло Тўхтасинов ,Тохир Шамсиддинов, Иззатилла Абдуллаев ,Шохруз Норхонов, Сардор Азимов.

2-бўлим: Илья Гаврилов, Элёр Орифов, Руслан Мелзиддинов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муродхўжа Жабборов ,Тохир Шамсиддинов, Шухрат Суярқулов, Нуриддин Хасанов, Сахоб Рашидов, Иззатилла Абдуллаев,Шохжахон Хасанов.

Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 2 июль куни “Нефтчи” га қарши ўтказади.